Sayyod

September 17, 2008 - Мухаббат ёки улим 9-бет, 19-варак


-19-

 

Асалли…лимонли…жасминли..кук чой…

 

 

Бу менга огу…захар… у менга Джамшерни эслатади…

Шунинг учун уйда факат кора чойга утдим…Джамшер билан боглик у чойнинг ифорию лаззати…

Хеч кимга ухшамас Джамшердек, хам асалдек гулгун хуш йигит, хам лимондек нордонгина, хам узга бир хеч кайси йигитга ухшамас лаззати…. жасминдек…

У барибир бошка….узга..

 

Кейинги кушик сатрлари билан айтмокчи сузларимни етказа оламанми йукми лекин, кунлар шу кушик билан, унинг сузлари билан, куз ёшлар билан ута бошлади..

Ёзилаётган вокеалар хам, шу кушик сатрлари когозга тушаётганда хам кунгил йиглаб кузга ёш келарди….

 

Бирга булсак кунлар кенг,

Тунлар тор эди

Бирга булсак икбол хам

Бизга ёр эди.

 

Жоним ичра жон булиб

Сени севрадим

Ахир сенинг хам кунглинг

Менда бор эди.

 

Бизни биздан айирди

Такдирнинг шури

Хар гуша чирогисан

Кузимнинг нури

 

Иккимизни чулгади

Аламлар тури

Ахир сенинг хам кунглинг

Менда бор эди

Мани бу гариб кунглим

Сенга зор эди………………(Ортик Отажонов-Ахир сенинг хам кунглинг менда бор эди)

 

Мени куча куйда учратган йигитлар даров «Шахло» деб чакирарди. Шахло кузларим хозир….Онам гузал киз булсин деб исмимни Гузал куйган. Адашибди уша кезлар…Гузалларнинг бахти хунук булади дердилар…Бу хаёлларига келмаган экан шекил..

Бир махаллани бошига кутарадиган шаддод Гузал бугун уз хонасининг асираси.. Бу чоглар овкат хам утмас экан. Ахир бу туйгу менда илк…ва бунчалар огир. Согиниб кетяпман…ёнаяпман…йук…суляпман. Хонамдан чика олмайман, хеч нарса татимайди. Уйдагилар безовта, домла чакиришадимией. Куз тегди дейишадимией.

Эх она…ахир буйим буйингдан ошгани, кузларим ёнгани, калбимга мухаббат мехмон булиб армон колдириб кетаётганини нахотки тушунмадинг?

 

Джамшер…

нима учун бегубор шух ва гулгун хаётимга чакмокдек урилиб кирдинггу….узинг мени ташлаб кетмокдасан…накадар дахшат…мен уни кумаяпманми? Бунча хаммаси бирдан ва бунча адолатсиз?

Мени гунохим нима эди? Ё турмушга чикиб кетайми рости хам? Бировни хаётини бебурд ва бахтсиз килибми? Ёки узимни алдаб кугирчок булиб яшашгами?....Нима килай?

 

Йук, хонада камалиб утира олмаяпман…Одилга телефон киламан, больницага юз мартталаб киламан телефон, дугоналаримни хол жонига куймай куйдим кизикавериб, нима буляпти, кай ахволда, нималар киляпти…

 

Тонглар уйгониш накадар огир, агар….

шошиб блинчик тайёрлаб ишга ошикмасанг…

бунчалар огир уриндан турмок агар ойна олдида кандай соч турмакласам, кандай кийинсам унга ёксам?- деб жиловланмасам...

Уйдагилар билан нонуштада накадар огир бир култум чой томокдан утиши, агар у билан нонушта килмасам…

кечалар канчалар узок ва азобли, агар бог куйнида сайр килиб унинг багрини тулдирмасам..

Яшаш канчалар огир агар….

у мен билан яшай олмаслигини билсам …..

 

 Ишонмайман у мени севмаганига, узимга узим кайтариб ё узим ишондим севишига….йук, йук севади…мени каллам жойидаку касаллиги туфайли олдига унчалик йулатмасди. Лекин инсон хамиша никоб остида яшай олмас экан, эсидан чикиб менга шундай тикилардики, айникса унга блинчиклни уз кулиб билан едирсам. Бир икки бора чидай олмай богда уз багрига олди… ..лекин, тезда хазил килиб синглим деб куярди…охирги маротаба эса эхтирос билан багрига олганди… хатто уялишни бошлаганди…хаяжонланарди…ха, ха, севарди.. шу хаёллардан кувониб югуриб олдига бориб юзларидан, кулларидан упиб упиб багримга босишни истардимку…лекин…унутиб куярдим бошка холатларни хам.

Бехаёманми?

Йук, мухаббатнинг узи бехаё. У кунгилни бошкараркан, эхтиросни болаларкан.

 

Дугоналарим мухаббатдан жинни булиб юрган чоглар хазиллашиб «Мухаббат бу вирус, паразитар вирус, бошканинг хаёти билан яшашга ундовчи паразитар вирус» деб кулардим.

Мана узим хам шу касалга мубталоман…лекин..

 

Мен кучли кизман. Майли ёшлик ва майли уткинчи булсин лекин мухаббатим учун курашишга карор килдим. Кулгули ва аянчли холат…Сени севмаган…йук йук севади…Лекин…хаётдан видолашишга ишонган инсоннинг мухаббати учун курашиш…натижа?

Ээ….менга барибир…

 

Айриликнинг атиги 4 куниёк….эх нима бу 4 кун тугрими? Мен учун 40 йилдек утди бу кун. Хар кун куришиб хис килиб яшаган инсонингдан айрилсанг 4 кун бу эх…

 

Нима учун айрилишим керак? Нима учун мухаббатим хакки хурмати хеч булмаса умрининг колган давригача олдида булмаслигим керак? Ахир албатта турмушга чикиш керак эмаску..

Хозир уйда камалиб кийналдим нима-ю ва унинг улимини качон булмасин эшитиб кийналмай нимаю, охиригача бирга булиб кийналганим нима?

Бари бир холат-ку.

 

Чидай олмадим. Тунда болницага шошиб келдим.

 

Хаяжонланиб кетардим. Эшикни очсам Джамшер дераза олдида ойнадан тикилиб турган экан. Оркага карамади хам.

Секин кириб стулга утирдим.

 

-Келишингни билар эдим… Тирикмикан деб келдингми? Тирикман, тирикман, улгунимча хали куп нарсага чидаб, куп нарсани бошимдан утказаман. Мен кучлиман Гузал. Согиндимми? Согиндингми? Шу туйгуни тан оламан…балки… Нима учун хаёт армонларга бой? Кизик булиши учунми? Нима учун орзулар бисёр, купи армон булса?

Менда орзу йук деб билармидинг? Тугри ухшайман дардсиз кесакка.

Темирни хам тобласанг эрир экан. Узингга ургатдин. Лекин калбимда юрагимда катта чандик бор. Огритиб огритиб туради. Юлдуз деган чандик. Бир тарафдан у тортса бир тарафдан хаётга сен тортяпсан. Лекин….Юлдуз ютади чоги…такдирни кара…бизга бу жахонда урин йук экан…

 

Мен тараф угирилди. Мунгли кузлар ёшларга тулаётган эди. Бу карашда шунча хурлик шунча…

 

Кийналмагин севгилим, ёнма фигонда

Иккимизга урин йук бу кенг жахонда

Нихоя хам йук экан бизнинг армонда.

Ахир сенинг хам кунглинг

Менда бор эди

Мани бу гариб кунглим

Сенга зор эди….

 

Негадур туриб кета бошладим.

 

-Курдингми Гузал, такдирга тан бермасда илож йук. Пешонамга битилган бахтни ула-улгунимча сенга тилайман, сен зур кизсан, сен аълосига муносибсан. Майли узга бир инсон билан бахтли бул. Тахтли бул Гузал, куй маниям узингниям кийнама.

 

Томогимга тог тикилган…аъзойим титрайди…кузларимда ёш билан чикиб кетдим.

Богдан кетаяпману ойнадан Джамшерни мени кузатиб турганини сезардим..

 

Тунлар Хакга ёлвордим бахтли булгин сен

Майли узга ёр билан бахтли булгин сен

Ишк касрида тупрокман, тахтли булгин сен…

Ахир ….

 

Орадан икки азобли тун, икки уйкусиз тун утди. Одилдан Джамшер икки кундан сунг кафега келишини билиб тайёрлана бошладим. Джамшерни кунглини кутаришни ва шу бахона уни куришни жудаям хохлардим.

Джамшер келиб-келиб тунда соат 22-00лардан ошганда келар экан, бир амамллаб уйдан чикдим.

Йулда кетяпману, тун булишига карамай ёруг, осмонга боксам тулин ой. Бунча ёркин булмаса… Тулин ой бугунги туним хам сенинг шуълангда тобланиб,   коронгу дардларимиз ёришсин-дея ният килдим.

Кафега келишим боиси Джамшерга бир вактлар менга килган мулозаматини узига чиройлик килиб кайтаришни режа килгандим.

 

Джамшер келганида кафе ошхонасида эдим. Олдиндан тайинланганидек Одил унга янги официант олганликларини, хозир айнан у Джамшерни обслужить килишини айтиши керак эди, кейин эса унинг имоси билан мен келишим керак эди.

Негадир Джамшер хаёлпарастрок, ёки касали огирлашганми, кайфиятсиз…кулида бир когоз. Нималарнидур Одилга гапириб когозга карарди.

Одил хам кайфияти йук, бошини эгганча утирарди.

Мен Одилни имосини хам кутмай шошиб патнисга лимонли, жасминли асалли кук чой ва пиёлаларни куйиб кулимда кутарганча улар тараф жилмайиб кела бошладим.

Шу тобда кафеда бир чиройли мусика бошланди…лекин сузлари бирам гамгин. Яна тулин ой…

Мен эса секингина улар тараф кела бошладим, жилмаяману хаяжонланаман.

 

Тулин ой куксимга ботиб кет,

Куксимдан дардларим олиб кет

Куксимдан дардларим олиб кет

Бевафо макридан туйдим ман

Куксимга бошингни куйиб кет

Куксимга бошингни куйиб кет

 

Якин келаяпману Одил менга назари тушиб бошини секингина сарак-сарак кила бошлади. Йук йууук деб огзини кимирлатди хам.  Якин келган сайин тушунмай унга караб юзимдаги жилмайиш хам  жиддий тус ола бошлади.

 

Тулин ой куксимга ботиб кет,

Куксимдан дардларим олиб кет

 

 

………..

 

Бугун Юлдузни яна тушимда кургандим. Коп-кора кийимда турибди. Негадир кулида патнис.. мен тараф келди-ю кулидан патниси тушиб менга украйиб карай бошлади….   Одилдан….Юлдузни суратини келтиришни сурагандим. Кафега кирар чоги ёдимга тушиб сурадим, Ха мана хозир деб кулини чунтагига солди-ю…жим булиб колди.

-Джамшер кел, шу кафедан кетвотганингда бераман

-Йук хозир бер нима булди?

-Бир сюрприз борийди сал настроениянг бузуладиде.

-Йук, бер.

 

Суратни олдиму бир зум остонада  тикилиб колдим….жудаям согинганман…

Негадур киришга юрак йук.

 

 Утиришимиз билан Одилга тушимни айтиб бердим. Шартта менга караб ранги узгарди, Юлдуз хакида булгани учун деб ахамият бермадим. Бошини эгиб олган. Мен эса гапиряпман, гапиряпан…Бир пайт бошимни кутарсам Одил бошини сарак-сарак киляпти, корногуликдан бир киз патнис кутариб чой олиб келяпти, хозир мавриди эмас деб кайтаряпти шекил официантни.

-Куйвур обкевурсин, халал бермиди гапимизга-дедим.

 

Суратга тикилиб турсам официантка якинлашиб…негадур шундок ёнимда турибди-ю, хеч столга хеч нарса куймаяпти, патнис хам кулида  шакиллайдимией.

 

Бошимни кутардиму….. Ох….

 

Хижроннинг захрига коламан,

Токай ман ишкингда ёнаман

 

 

Гузал суратдан кузини узмасди… Кейин хурланган киёфада кошларини  юкорига кутарганча мултиллаб менга карай бошлади. Кузлари кизара бошлади.

 Кулимдаги сурат кулимни киздирарди.

Гузалнинг куллари титраганидан патнис шикирларди. Бир кулида ушлаб турибди, бир кулида сочик, патнис тушиб кетай дейди.

Одил бир менга бир унга караб бошини ушлаб столга тираниб олди.

Гузални гуё улимга махкум килаётганимдек менга илтижоли карай бошлади…Гуё утмишинги унут Джамшер…мен борман деётгандек, ёки бунча мени хурладинг…эх бир дунё нарсалар унинг юзида намоён, шахло-шахло кузларида намоён,  улар эса ёшга тулиб пирпирарди..

 

Секин айланиб ошхона томон нари кета бошлади. Азборойи бу холатидан кулидаги патнис ёдидан кутарилиб хозир дод девормай дегандек  кулини шартта лабига босиб, йиглаб кета бошлади, патнис эса чойнак пиёлалари билан ерга шараклаб тушди.  Оркасидан йиглаётгани шундок бадани силкиниб силкиниб титраётганидан билинарди.

Кафеда колган бир икки ишчи патнис ва чойнаклар овозидан бир унга бир биз тарафга караб тушинмасди.

 Одил Гузал ортидан кетди.

 

Бир Гузал йулига, бир суратга карайман.

Мухаббат ва улим оралиги бунчалар якин, бунчалар нохак ва….

 

Шартта урнимдан туриб югуриб чикиб кетдим…

Каёкка?

Билмайман…

Йук биламан…

Юлдуз олдига!

 

 

Холимни паришон айлаган

Ёнига бир узим бораман

 

 

Гузал эса кийиниш хонасига кириб эшикни оркасидан беркитиб эшикка суяниб аста ерга сиргалиб туша бошлади. Шифтга термулганча дод дегиси келгандек йигларди. Коронгу хонада унинг юзларини факатгина деразадан тушаётган тулин ойнинг шуълалари ёритарди холос.

 

Тулин ой куксимга ботиб кет,

Куксимдан дардларим олиб кет

Куксимдан дардларим олиб кет

Бевафо макридан туйдим ман

Куксимга бошингни куйиб кет

Куксимга бошингни куйиб кет

Дилимни поралар айладинг,

Севмасанг не сабаб танладинг… (Мансурхон Нурматов-Тулин ой)

 

 

Йулдан арок сотиб олдиму сувдек ичиб кета бошладим. Азобларим шунчалар кучли эдики арокнинг аччигини сезмасдим. Кабристонга келганимда мен маст булган эдим..

 

Юлдузнинг кабрини тулин ой ёритиб турарди. Бошимни эгганча хунграб йиглай бошладим….

 

-Нима истайсан мендан Юлдуз? Олиб кетсанг олиб кета кол, нима киласан кийнаб? Озгина умрим колган экан хеч булмаса шунга яхши яшашга бер! Нимага кийнайсан? Нимага тушларимга кирасан? Нима истайсан.?!

 

Чукка тушиб овоз чикариб йиглардим…кабристонда эса овозим акс садо булаверарди.

Коронгу тунда Юлдуз мени эшитиб тургандек эди гуё.

 

-Ока яхшимас мозорга ичиб келиш, такдир экан сал огиррок булинг.

 

 Бир йигит урнимдан тургаза бошлади. Гурков булса керак.

 

-Уликларни тинчини бузиб арвохларни чиркиратиб нима киласиз? Уйингизга боринг.

 

-Ука…шу кабрни ёнидан лахад казиб куйгин илтимос…ман якинда келаман…

 

-Астофирло денг окам, куйинг бундай ният килманг, ёшсиз, хали умургузаронлик килиш вактингиз бор, кани буёкка юрингчи.

 Мени бир кичкинагина хоначага олиб кирди.

 

Йигитнинг исми Абдумажид экан.

 

Вокеани айтиб дилимни ёздим.

 

-Биласизми Джамшер, гунохкорман дейсиз, хаммаси барибир дейсиз, ортга йул йук дейсиз. Лекин…хеч нарсага хали кеч эмас. Аллох рахмдил, унинг олдига бориш вакти Сизга айтилибди бу барибир Унинг инояти билан, Унинг олдига пок булиб боришга харакат килмайсизми? Улараканман деб шайтонга шерик булиш шартми? Шайтоннинг кароргохига йул олиш керакми инсоният бу дунёга келишдан максад ёки Аллохнинг?

Бир ривоят бор. Адашмасам хадис хам. Адашган булсам Аллох кечирсин.

Котил инсон умрида факат инсон улдириб факат гунох килган экан. Куни келиб гунохлардан холис булишни истаб Маккага йул олишни чин дилдан истабди. Бир неча домлалардан йулма йул сураб маслахатлашиб бораверибди. Лекин ортида колган домлалар хаммаси унинг кулидан улиб кетаверибди. Улар чунки Сени гунохларинг огир Аллох сени кечирмайди барибир деган экан.

Шунда яна бир домла рубару келиб, Агар ниятинг холис ва чин дилдан булса бор, Аллох рахмдил, сен Уни шундай тасаввур килиб ишониб, хамма гунохларингга чин дилдан пушаймон булиб Маккани зиёрат килсанг, Аллох сени кечиргувчидир-дебди.

Мана шу домла тирик колибди. Халиги котил эса чуллардан юриб холсизланиб, Маккага етиб бора олмай йулда казо килибди. Фаришталар Аллохга айтишганида унинг охирги нияти суралибди. Шунда нияти гунохлардан кечиб покланиб яшашни чин дилдан истаганини айтишганда Аллох амри билан жаннатга йул берилган экан.

Тушундингиз деб уйлайман окам.

 

Хаётим давомида эшитмаган, хис килмаган нарсамни шу…якин кунлар келишим тайин булган мозорда эшитиб хаётга умуман бошка назар солдим…Юлдуз тушимда патнис кутариб Гузални эмас….бошка нарсани аён килган экан чоги…

 

Баданимни бир зумда арок кайфи тарк этиб тетик фикрлай бошладим. Куп нарсани тушундим шу бир ондаёк. Хаёт билан улим оралигида, улимга бир кадам колганимда кузларимни шу келар жойимдаги бир инсон очишини кайдан билибман?

 

Нима учун уша масжидларга улар фикрича  харом пулларни,  угирланган пулларни олиб борганимда биронтаси ортга кайтишни айтмай пулларимни кайтариб мендан жирканишган? Нега мендан юз угириб яхши йулга бошлашмаган?

Шу тобда халиги котилдек хаммасини улдиришни истардим.

 

Инсонни тугри йулга бошлаш учун факат домлалар эмас балки оддий бир инсон хам сабабчи булар экан…

 

Эртаси кун Одил билан уша мозордаги Абдумажид олдига келдик, у менга намозни ургатиб диндан хабардор кила бошлади.

Хар куни мозорга укишга кела бошладим.

 

***

 

Мана Джамшерни уйида яшаяптганимга икки хафта булди.

Хайронмисиз? Мен хам.

Уша тун куп нарсаларни уйлаб уйга келдиму такдирга тан бердим. Узим билан кураша олмадим, нима булса булсин деб нарсаларимни йигдиму Одилга телефон килиб Джамшерни уйига олиб боришини сурадим.

Одил аввалига тушунмади. Онасини хизматини килиб турай, армонини бир булаги сал босилар дедим. Мен уни нафакат утмишига, балки улимга хам кизгонардим…

Келиб хайдаса хам кетмайман. Хаёт канча умр берган булса бирга буламан, нима булса булди дедим..

Джамшер эса Одил айтишича клиникадан хар куни Одил билан домлага Исломдан укигани бориб турган экан.

Джамшернинг онаси  хеч нарсани тушуна олмасди.

Мен хам тушунтира олмасдим. Факатгина, Сизни хизматингизни килгани келдим, углингиз келгунича ёлгизлатмай дегандим. Илтимос хайдаманг, эшигингиз олдида булса хам яшайман шу ерда деб йиглаб юбордим.

Онаси жим турди, оилам ота-онам хакидаги саволга….алдадим…улар тан беришди дедим холос.

Джамшерни Исломдан дарс олаётганидан ва унинг онаси намозни канда килмаслигини куриб менга хам ургатишларини сурадим.

Джамшерни онас факат «Кушнилар нима дейди? Хозирги ёшлар биир балони бошлаб яшамаса туролмайди-да» деганча колди.

Бир куннинг узида онасига ёкиб колдим.

 

Уйдагиларга….индамадим…телефоним учик…кейин онамдан хавотир олиб телефон килиб хаммасини тушунтирдим, мен ёшмасман, севиб колдим деб хаммасини тушунтирдим. Ох нималар булганини …..Джамшерни излаб топиб уйигача келишмаслигини уйлаб уйга иккинчи кун бордим. Онам роса урди.. норозиман деди, ок киламан деди.

Кочиб кетдим.

Ахмокман-а?

Биламан.

Ким севганда доно булган?

 

 


Давоми-якун-10-бет

Аввалги:8-бет, 7-бет, 6-бет, 5 бет, 4-бет, 3-бет, 2-бет, 1 бет.

Post A Comment!

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru