Sayyod

August 30, 2008 - Майиииин шамолим...






                     Шамол каби еласан, учасан каерлар кезиб, минг йиллардек йук булиб кетасан гуё, яна учиб келиб коласан бехос. Дам аланга олса гар мухаббатим, йулингда учириб куярсан учиб.  Яна узокларга акс-садо булиб, йук булиб кетарсан кайта утмишга. Кулга беланади мажрух согинчим. Калбим чуги барибир милтиллаб турар, сунай деган чогда негадур келиб, пуфлаб унга кайтадан берарсан олов. Тафтингдан, нафасингдан илхак яна зураяр. Бир он атрофимда айланиб учиб, жамийки гулларни ифорин йигиб келгандек факат менга пуркаётгандек буласан гуё..
Шунда ухшатаман сени шабадага...
У каби енгил, жонимга берарсан оро, силаб, хушхол аллалаб мени, сармаст килиб унутиб борлик, кузим рохатдан бир зум илинса, яна атрофимда бирдан жим-житлик.
Дунё коронгу.
Учиб кетди яна кай томонларга, яна кимни аллалар, кимни сийпалар, кимни кучоклайди бевафо шамол?

Баъзан булар дим хаво, осмон узра бешавкат булут, гуё келар олгани мажрух жонимни. Вужуд, таним бирла кичкираман шу тобда, номингни чорлайман рахм этгил-деб, лек... Мени эшитмайди энди у асло...Чунки шамол эмас, бешавкат туфон!
Ёгдирарсан бошимга ёмгирларингни, ёмгирларни эмас, таъна тошларни. Бутун бир оламни жизганакла ёндирар чакмок эмас, асло,  кахру-газабинг. Заминни фалакка гуёки уриб, гулдурос этгани момакалдирок эмас, ковок уйиб турган сенинг рухсоринг.
Туфонларга ухшатарман шунда мен сени...

Кувончинг сезаман ёришса осмон, демак, яна бирдан узгардинг ногох. Осмонни тозалаб булутдан халос, атрофимда яна енгил шабада.
Майин шамол, енгил шабада, субхидам туйгуси тонг сабо мисол. Тан хузури кувонч, эркалабла мени, яна пайдо булар мехрли ишонч.
Айёр елвизакка ухшайсан шунда.

Бир водийга асло  богланмас шамол, елиб юрт кезади, излаб саргузашт, бир жойда кололмай доимо йулда, шунга балки ухшатарман сени шамолга?
Бир кун келиб учиб кетарсан узок, кайтишни ортга уйламай хеч хам, бир неча кун, балки, ойлар хам утар, хатто йиллар утиб кайтар булсанг сен, ухшатаман шунда сени буронга.
Совук севгинг музидан яхлар юрагим, нафасингдан огриниб титрар баданим, сузингдан жунжикиб, тисарилар этим. Гуё савалайсан, чимдиларсан сен, чаваклаб пичоксиз, сузларинг билан. Бошим узра энди  ёгдирардурсан, армонларни эмас, афсус хам эмас, пага-пага кор. Оппок-оппок кор...
Кафанлайсан севгимиз гуё...Оппок кафан матога уралар севги. Совук шамол, изгирин увввос солаётгандек чинкирар, севгига айтади энди у аза.
Аёзларга ухшатай сени. Рахминг хам келмайди ночор холимга, юзимда аламдан, армондан котган томчи ёшни хатто  яхлаб музлатарсан бир зумда, бир он.
Сунгги севги ёши шишадек котган, у хам парчаланди севгимиз мисол...

                     Хаёллар дахшатдан уйгонар бирдан... Калбинг оламига бир зум сайр этиб, яхлаб колар хатто мургак мухаббат. Кунглимда не кечяпти сезмассан балки, балки сезибми шу онда менга айёр жилмаярсан кузларинг сузиб.
 Караб турсам жиддий, бетавозела, мийгида куларсан, жимгина унсиз. Ич-ичимдан куларман мен хам, яна нималарга тайёр турибсан, неларга шай булиб хаёл киласан?
Кулиб, аллалаб хозир майинсан, майин шабададек, лекин, аланглаб. Гуёки дунёни сен гарбу-шаркин, шарку-шимолини кузлаб учишга. Бир он юмсам кузимни, учиб кетарсан, яна каёкларга, нималар истаб, неларни уйлабу, нималар чорлар?

Хеч хам англаб етмадим сенинг севгингни, шамолдек билмассан не хохлашингни, не хохишинг мендан ва бу севгидан, бу уксик  туйгуни келажагидан.

Сен кайсар туфоним, беишк буроним, айёр елвизаку....майииииин шамолим..

Барчадек бирсан, сен хам инсонсан, гохида севасан, севиб-севилиб, хамиша йулларда чорланиб йирок, мени исканжага олганда фирок. Яна гуё тушдек учиб кетарсан, ёмгир каби ерга сингиб кетарсан.
Бахорни кутаман шу тобда интик. Униб чиксин майса булиб ёнимда дейман, учиб кетолмасдинг шунда ёнимдан.
Унда балки шунчалар ширин, кадрли булмасди севги, балки шунинг учун севинч аламдану, кайгу кувончдан, урнак булар экан хаёт такдирдан.

Пешонага битилмас булганда сузлар, у кучаларда балки юрмас эдимми...
Шамол булиб йулим сен тусмас эдингми...

Нега ухшаркинсан жоним шамолга?











Post A Comment!

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru