October 29, 2007 - Худди сендек…Бирга!
Ҳислар тўшалганда сўлим боғинга, қалбингда бахорий ғайришуурий ҳолат. Ғамзалар отади хар ён чечаклар, бу қандайин , бу неки ажиб бир хол? Нахот севги деб аталмиш муқаддас туйғу?
Башарият махсулига боқ , гохи лолу хайрона бў либ. Гўзал туйғ удан улар яратарлар гох ажиб ҳ олат. Нечун бў лса севги ширин ва тотли, нечун бўлса ул шунча лаззат, бўлса шунча ул агар ҳ ушрўй алмашамиз соғ инчга уни? Алмашамиз кўз ёшга уни, қ учиб уни эмас тунда болишни.
Сен у ерда узоқ лардаму, хаёл чулғ ар исканжадаму? Тубан тортиб кўз олдим хира, махшар тараф учар орзуим. Учрашадур яккама-якка, худди сендек бирга, пинҳ она кўнгил. Қ албинг заррин ақ иқ ёқ ути, ўзгалардан беркинган туйғ у, у ерда тинч у ерда тотли, завқ ланади ловуллаб севиб.
Ноз этасан чекиниб гоҳ о, гўё туйғ у сенга бегона, гўё очилмаган қ албингда лола, кўнгил уммонида кечмаган нола. Кечалари ўкинч юпанчинг, ёстиқ ларга синмаган ёшинг, оҳ лар айтиб зебо ҳ илолга, ситамларни ютмаган нома. Ўз бағ рига олмаган олов, йиғ лаб битган менга шеърларинг.
Ишвалансанг баъзи маккора, сезилади оҳ иста титроқ. Ажаб уйлаб қ ўйиб бир дунё сўзлар, ҳ елбатимдан учар хар тараф. Хаяжонда сезилар гўё, бир нималар изларсан четдан. Кўзларингни оласан харчанд, эвоҳ, унга тушмасин асло, бир нималар эмас хам, тўғ ри, излардирсан ўша сузларни, тарқ аб кетган хар тарафлардан. Худди мендек доимо ў хшаш, бирга сезиб, бирга уялиб. Бирга юзга югурса қ ирмиз, дудоқ ларга енгил табассум.
Соғ инаман талпиниб сенга, худди сендек мен томон интиқ . Кутарман мен товушинг илғ аб, узоқ лардан худди сенингдек. Ишонаман севишинг мени, худди мендек оташин олов. Башарият қ онунидир бу, адаш йўлнинг очиқ йўлкаси, бедор захмат куйган ўлкаси, Момо Ҳ аво олган олмаси.
Бу сиз хеч бир кушик шеър ва хикоя уз мазмунин бермаган сузсиз. Бу комус доирасида уйнар барча ишк уйинин, худди биздек доим ва бирга.
Мана шундай ёзавераман, хар сатримда сени киёслаб, хар номамга имзо куярман: Согинаман, ишонаман ва севаман, худди сендек.
Бирга!