Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


sensiz

 


"Сенсизликка кўникиб бўлдим"

 



Сенсизликка ўрганиб қолдим,

Армонларим энди йиғламас.

Ўксиб ўксиб йиғлаган дамда

Истаб сени энди  талпинмас


 

Сенсизликка ўргатиб бўлдинг

Севдирганинг каби бир вақтлар

Аламларни туғдириб қўйдинг

Қанча одам энди қийналар

 

 

Сенсизликни қабул қилганман

Йўлларингда эмас нигохим

Бошқа йўлга интилмаган хам

Керакмикан менга бу охим?

 


Сенсизликка кўникиб бўлдим

Орзуларим энди ушалмас

Сени севиб бир ёниб бўлдим

Учраб қолсанг, дилим қувонмас

 


Сенсизликка ўрганиб қолдим

Соғинчларим энди йиғламас

Хаётимга адашиб келган

Бир бебурдни энди қўмсамас

 

Сенсизликка ўрганиб бўлиб…

                        нега яна сенга атадим нома...

 

 


ФИКР


Бош сахифа.

 


Posted: 05:58, October 30, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru