Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


necha

                                           



Неча соғинч...

(нома)

 



Неча мартта жазм қилдиз менга ёзмоққа?

Неча мартта соғиндим деб хаёл қилдиз бўш қолганизда?

Биламан, ёлғизссиз худди мен каби, шовқин одамлар қуршовида жимликда хамон.

 

Ғурур хисси нега берилган экан ўзи бизларга?

Неча мартта уни бўғизлашга қилганмиз қарор?

Соғиндим Сизни..

                      бу фақат ёзув..энди сўзлар эмас шунчаки ёзув.

 

Неча мартта айтгандим ўзи соғиндим деб Сизга..Неча маротаба Сизчи бу сўзни менга?

Ёлғизлик бу дамда оддий фақирман. Сиз тарафдан бўлса кулгу, худди Сиз бир бойдек, мен эса ғариб... бир ночор фақир...

Неча марта менсиз шодланиб кулдиз?

Неча марта кулгум йиғидек бўлди...

 


Керакмас эканман, нега учрадиз? Керак экансиз Сиз хам, нега ёзувлар….

Неча маротаба бу абгор ғурур, аслида қилган экан бизларни бахтли?

Биламан Сизсизман, ха, Сизсиз хамон! Буни тан ололмай азобда хамон.

Биласиз менсизсиз, менсизу аммо…Сизсизликни тан олмаганим биласизми ўзи?

 

Ғурур йўл қўймас қилмоққа қадам... лек бу сўзларни ёзгани дилга эмаскан хакам…

Мағрурман…мағрурсиз...лек хамон маъюс..иккимиз бир ахмоқ ғурурнинг қули...

 

Халоват йўқолган, йўқолган уйқу….Кўп ўйлайман, лекин, тушда камнамо.. Ўйламаган пайтим тушда пайдосиз… Неча маротаба Сиз хам мени туш кўрдиз?

Ўйлаган пайтдами ё унутганда?...

 

Неча   сўзлар ёзилди…   ўчди-ю кетди... Қани   туйғу шу каби ўчса-ю, неча  ахмоқ бўлганим шу онда билсам...

 

Sayyod.


 

Фикр


 

Бош сахифа


Posted: 12:32, October 29, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru