Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy

poyma-poy

 




 

  кутилмаган фильмнинг кутилмаган муваффақияти.

 Нахотки биз кутган фильм яралди?

Нима учун кутилмаган? Чунки мазкур фильм у даражада реклама қилинмади.

Шунингдек фильм номланишиданоқ танқидга учрашни бошлаганди.

 

 

Бугундан бошлаб хар бир премьерани юлдузлар билан тахлил қиламиз ва эътиборингизга хавола қиламиз.

Демак юлдузли хайъат аъзолари билан танишинг:

“Пойма-пой” фильми премьераси жюри аъзолари: Шахзода, Нилуфар Усмонова, Шахриёр, Сетора қизлари, ва Sayyod.

 

 

Бу премьерага ташрифнинг тарихи бир мунча қизиқ: Яқиндагина “Тарона-рекордс” студиясига иш билан келганимда Шахзода менга “Пойма-пой” фильмини мақтай бошлади. Нилуфар Усмонова мазкур қўшиққа саунтрек куйлаганидан хабарингиз бор, уни хам мақтаб компютерда клипни кўрсатиб, фильмнинг ўзига хослиги ва нимаси унга ёққанини тўлқинланиб гапириб бера бошлади. Шахзоданинг бу фильмдан таасуротлари жуда қизиқтирди, ва икки кундан сўнг бўладиган премьерага таклиф қилди.

 

Мана бугун 22 август куни  ярим соатча аввал студияда йиғилдик, сўнг мен ва Нилуфар Усмонова Шахзоданинг мошинасида премьерага йўл олдик.

Йўл бўйи Нилуфар хеч хам зериктирмади, унинг жонли ва эксклюзив тарздаги “ОТМАГАЙ ТОНГ” қўшиғидан хайратдан лол қолдик.

Албатта учрашганда ундан бу қўшиқни жонли равишда куйлаб беришини илтимос қилинг, ишонаверинг Сиз учун бу унутилмас лахзалар бўлади)))

 

“Алишер Навоий” номли санъат саройига келганимизда, “Сетора” қизлари хам бизга қўшилди.

 

      Премьера қай тарзда ўтди?

 

 “Пойма-пой” фильми премьерасида сайтимизда фильмни холисона   бахолаш учун, жюри сифатида   Шахзода, Нилуфар Усмонова, Шахриёр,  “Сетора” қизлари  хамда “Тарона” ходимларидан афсонавий Сарвар ака, суратга тушириш қатъиян ман қилинган фильм продюсери Равшан Йўлдошев, Карлеоне оиласига мансуб Зилола Сафаева ва.........ха ўша  Даврон Муқимовлар бир қатор бўлиб жойлашиб фильмни кута бошладик.

 

     Бирдан мусиқа янграб сахнага раққоса қизлар чиқиб рақсга туша бошлашди. Концерт дастурига келдикми премьерагами деб сўраб хам қўйдим. Премьера ташкилотчилари ўзгача йўл тутиб ажралиб туришни хохлашгандир дея жавоб берди Даврон.

 

Сахна декорациясиз бўлганигами, уччала раққоса шу қадар ярашмаётганди-ки хатто-ки бирини бошидаги тиллақоши учиб кетди.

Улар кириб кетгач яна бир раққоса чиқди, буниси хоразмча рақсни бошланғич махорати кўринишида ижро қилди, яъни анча  харакат қилди шунга.


Хоразмлик санъаткорлар билан ишлаб, клиплардаги хоразмча рақсларни кўриб кўзим пишганидан халиги раққосани сахнадаги ўйини менда хеч қандай таасурот қолдирмади. Аксинча тезроқ сахнани бўшатишини кутиб ўтирдим.

Энди қутулдим деганимда, бирдан яна икки раққоса чиқиб энди тожикча рақсга туша бошлашди.

 

Негадир бир гурух раққосалар вилоятдан келиб “Истиқлол” саройига йўл олаётиб, “Алишер Навоий” киносаройи олдида гавжум бўлган одамларни кўриб кириб келиб шу ерда рақсга тушиб кетишди деган фикр хам келди.

Ё бугун концерт берадиган хонандани концертига одам тушмаганидан раққосалар шу ерни қулай хисобладими, билмадим. Хуллас ёқмади, ундан кўра мен бирга келган хонандалардан бири сахнага таклиф қилинганда бошқачароқ бўларди, айниқса Шахзода, халқ жуда соғинган. 

 

Мана нихоят сахнага Жамшид Хожиниёзов чиқди. Энди эркак раққос чиқяпти деб ўйлагандим, йўқ мусиқа бўлмади, у хам микрофон олдига келиб гапира бошлади.

Сахнага қатор бўлиб актерлар, фильм жамоаси чиқа бошлашди.

Улар орасида албатта таниганларим бу Саида Раметова, Убайдулла Омон, Адиз Ражабовлар бўлди.


 

Бошловчи бирма-бир актерлардан режиссергача, рассомдан хайдовчигача таништириб бўлгач премьера бошланди.

 

 

Фильмдан репортаж

 

Фильм бошидан то ўртасигача  комедия тарзида бўлиб, актерлар  Саида Раметова, Адиз Ражабов ва Севара Солиеваларнинг   махоратга беш кетса арзийди.




 






Сўнгги пайтда томошабинлар эътиборига тақдим қилинаётган комедик фильмлар, бу фильмнинг олдида йўлда қолиб кетди деб бемалол айта оламан. Бачканалик умуман сезилмаган холда, комедияни хақиқий комедия тарзида тақдим қила билишган.

 

Бош ролни ижро қилган Севара Солиева Дилноза Кубаевага жуда ўхшаш.

 



Адиз Раджабовни Тарона афсоналаридан Сарвар ока негадир бугунги кун Том Крузи деб атади.



Фильмга қайтамиз:

Фильм ўртасида....томошабинларни бузуқлик  даражасини текшириш сифатида бир сахна мавжуд, қизиғи залда томошабинлар орасида бундайлар етарли экан, хар холда қичқириқлардан шуни тушундик.

 

Фильм жамоаси бу сахнани шу даража қоғозга ўраб, шу даражада айёрлик билан тақдим қилган-ки, фақатгина бузуқ инсон тушуниб кулиши мумкин. Оддий инсон эса бу нарсани тушунмайди хам. Жудаям бир фақат бузуқ дея олмаймизу, лекин хар холда шу сахнани бошқа фильмларда, дейлик давомини кўрганлар тушуниши мумкин десак муболаға бўлмас.

"Божалар" гурухи маъмури Жавлон бу фильмда эпизодик роль ижро қилган.

 



 

 

 

 

 

 

 

 

Фильмнинг ярмидан уёғи эса...трагедия... Фильмнинг ўртасигача комедияни қай тарзда махоратли ишлашган бўлса, трагедияни хам шу даражада махоратли ишлашганига қойил қолса арзийди.

 

 


Адиз Ражабов ва Севара Солиеваларнинг актерлик махорати бир фильмда икки умуман бир биридан йироқ кўринишларни шу қадар ишончли ва шу қадар махоратли ишланган-ки, фильм кўраётганлигингизни унутиб қўясиз.

Залдаги томошабинлар аксарияти кўзидаги ёшни тўхтата олмасди.


 

 

 

Юлдузлар хам йиғлайди

 

Бизнинг қаторда “Сетора” қизларидан Малика хамда Шахзодалар самимий йиғлаб кўз ёшларини беркита олишмади.

Нилуфар хар қанча ўзини чалғитиб билдирмасликка харакат қилмасин кўзларида ёшни илғадим.

Шахзода бу фильмни иккинчи маротаба кўраётган бўлишига қарамай ўзини тутишга харакат қилиб “образ”да ўтирди. Тағин билмадим, мен қарамаётган пайт йиғлаб олгандир, ундан ташқари хаммага қараб туришга вақт бўлмади чунки фильм бошқа нарсага диққатни бузишга бермади. 

 


ХУЛОСАЛАР:

 

 

Фильм охирига етар пайт воқеалар жуда тез авж олгандек кўринди. Асосийси яхшилик билан тугади.

Шахсий хулосам фильм жуда хам ёқди. Тўғриси, асосий аллергиям бўлган бачканаликни сезмадим. Энг асосийси комедик ёндошиш аъло даражада! Фақатгина бир жойи, қизни пластик операциясидаги бойлоғични ечишганида қиз бўянган холда эди. Ва хеч қандай операция ўрни сезилмаган, сал грим қилишса бўларди.

 

Фильмни бахолашдаги мени бир саволим бор, у хам бўлса, фильмни иккинчи маротаба кўриш иштиёқи борми?  

Мен кўрган бўлардим яна деган хулосага келдим-у, ўзим ажабландим.

Энди жюри аъзоларимиз фикри ва шу саволга жавоблари.

 

Шахзода:

-Охирги пайт тақдим қилинаётган фильмлардан фақат шу жуда ёқди, бошқалар хафа бўлмасину, лекин бу мени фикрим. Саунтрек хам аъло даражада мос тушган хам чиройлик чиққан. Актерлар Саида Раметова, Адиз Ражабовларнинг актерлик махоратига қойил қолдим. Севара Солиева хам аъло даражада ижро қилган. Бу фильм менда катта таасурот қолдирди.

 

Бу фильмни иккинчи маротаба кўрган бўлармидингиз?

-Мана кўрдим-ку (кулади) Премьерадан аввал кўришга муваффақ бўлиб сўнг мана премьерада иккинчи бора томоша қилдим. Яна кўриш иштиёқи бор.

 

Нилуфар Усмонова:

-Фильм менга жуда ёқди. Мазза қилиб дилдан кулдим, ва хар қанча ичимга ютмай барибир чидаб туролмадим ва қандай мазза қилиб кулган бўлсам, шундай мазза қилиб йиғлаб хам олдим. Фильмда хаётий ва бўлиши мумкин бўлган воқеалар кўрсатилган. Зерикарли эмас, янги гаплар, маъноси катта бўлган сўзлар ишлатилган. Адиз билан Севаранинг актерлик махоратига гап йўқ, зўр ижро қилишган. Минусига келсак, қизни пластик операциядан сўнг чандиқсиз кўрсатишди, агар сал чандиқ кўрсатилганда хаётийроқ ва ишончлироқ бўлган бўларди. Адизга бу фильмдан сўнг янада хурмат ошди ва уни ижодига қизиқиб қолдим.

 

Бу фильмни иккинчи маротаба кўрган бўлармидингиз?

-Албатта кўрган бўлардим.

 

Шахриёр:

-Фильм зўр ишланган, актерлар махорати аъло даражада. Менга айниқса Адизнинг Саида Раметова билан бир диалог сахнаси жуда ёқди. (дархақиқат бу сахна диалоги шедевр бўлиши аниқ)


Адизнинг қахрамони уйдан кетишидан аввал онаси билан гаплашгандаги сахна. Адиз зўр ижро қилибди ролини, гап йўқ.

Минусга келсак, билмасам, менимча бир фильмдан кўчиришгани сезилиб қолди шу бўлса керак. У фильмни номини хам айта оламан.

 

Бу фильмни иккинчи маротаба кўрган бўлармидингиз?

-Ха, кўрган бўлардим.

 

“Сетора” гурухи қизларидан Шахзода:

-Фильм жуда кучли ишланган. Қайсидир тарафлама менинг хаётимдаги баъзи сахналарни эслатгани боис куни бўйи таасуротлар исканжасида юрдим ва буни оила аъзоларим хам сезишди. Бундай фильмни анчадан бери томоша қилмагандим. Актерлар “молодцы”, махоратлари аъло даражада. Минусларини унчалик сезмадим, фақат баъзи кичик сахналар, умуман олганда улар сезилмайди.

 

Бу фильмни иккинчи маротаба кўрган бўлармидингиз?

-Йўқ, негаки мен жуда хиссиётчан инсонман, ва бу фильмдан сўнг яна ўзимга келолмай юришим тайин. Айтиб ўтганимдек хаётимдаги баъзи сахналарни эслатиб юборди.

 

Тарона ходимларидан Давронга бир умр хеч нарса ва хеч қачон ёқмаганлигини инобатга олсак, унинг бу фильм хақидаги фикрини хам ёзмасликка қарор қилдик.)))

Карлеоне оиласига мансуб Зилола эса ўзбек тилидан сал, сал-пал айро бўлгани сабабли ўзбекона баъзи нозик нарсаларни тушунмайди деб уни хам хулосадан бебахра қолдирдик.

 


Асосий танқид

 

   Асосий танқид, хар доимгидек  баъзи  томошабинларга. Тўғриси ўзимни фильм премьерасида эмас, туғруқхонада ўтиргандек хис қилдим гохи.

Шартмикан оммавий маданий хордиқ жойларига чақалоқ ва ёш болалар билан келиш?

Фильм давомида бир ёш болакай сахнага чиқиб уёқдан-буёққа югуриб одамларни диққатини бузди. Уни ота-онаси тугул залда секьюритийми ё пират дискларга қарши миршаблами хуллас  фильмдан кадрларни суратга тушираётганимда келиб, ғазаб торларимни чертишга харакат қилиб (яхши хам-ки рўзадорман),  мумкин эмас деб огохлантирган фильм қўриқчилари айнан шу нарсаларга эътибор қаратса бўлмсмикан?

Халиги болани нихоят онаси сахнага чиқиб томошани давомлашди, онасидан болакай қочишни бошлади. Экранда трагик лахза бўлиб туриб залда одамлар кулиши ғалати туюларкан.

Умуман чақалоқ ва ёш болалар билан ташриф буюриш мумкин эмас деган қарор чиқса яхшироқ бўларди.

 

 

 

"Пойма-пой" фильми сценарий муаллифи ва постановкачи  режиссер Ёлқин Тўйчиев, ролларда Адиз Раджабов, Севара Солиева, Саида Раметова, Убайдулла Омон ва бошқалар.

 

 

 Демак, юқоридаги фикрларни инобатга олган холда фильмга ташриф буюриш ўзингиздан, сайтимиз эса буни тавсия қилади. Мазкур фильмдан сўнг ўз фикрингиз билан бўлишишни унутманг.

 

 

Фикр

 

 Бош қахрамон Севара Солиева билан сухбат

 

Бош сахифага қайтмоқ

 

 


Posted: 05:23, August 23, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru